Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ҳукумати Полшанинг товон тўлаш ҳақидаги талабини рад этди
Мамлакат ҳукумати бу масала аллақачон ҳал бўлганини маълум қилди.
Германия ҳукумати Варшаванинг Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистлар томонидан Полшага етказилган зарарни қоплаб бериш тўғрисидаги талабларини яна рад этди.
Варшава Германия ташқи ишлар вазирлигидан тегишли дипломатик нота олди.
Нотада айтилишича, «федерал ҳукумат уруш даврига алоқадор репарация ва мусодара масаласини аллақачон ҳал қилган деб ҳисоблайди ва Германия Федератив Республикаси ҳукумати бу масала бўйича музокаралар олиб бориш ниятида эмас».
Октябр ойи бошида Полша миллий консерватив ҳукумати дипломатик нотада Германиядан Иккинчи жаҳон уруши ва фашистлар истилоси даврида етказилган зарар учун 1,3 триллион евро миқдорида товон пули талаб қилган эди.
Германия ҳукумати Полшанинг товон тўлаш бўйича ҳар қандай талабларини рад этиб, бу масала 2+4 (ГФР, ГДР ва Иккинчи жаҳон урушида ғолиб бўлган тўртта давлат - СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция) шартномаси доирасида аллақачон ҳал қилинганини таъкидлади.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 2022 йил октябр ойида Варшавага ташрифи чоғида Берлиннинг бу позициясини яна бир бор тасдиқлади.
Мавзуга оид
16:09 / 21.06.2026
Киев ва Варшава ўртасида – «орденлар уруши» кетмоқда
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
19:15 / 06.05.2026
Ўзбекистонда яшаётган II Жаҳон уруши қатнашчилари сони ҳақида маълумот берилди
09:54 / 28.03.2026