Ўзбекистон | 17:11 / 05.01.2023
38430
1 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги манзил-колониядан 2 маҳкум қочиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида жойлашган манзил-колониядан 2 маҳкумнинг қочиб кетгани билан боғлиқ хабар тарқалди.

Фото: AP

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти хабарига кўра, 3-минтақавий ҳудуд 30-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келган маҳкум А.К. соғлиғи сабабли Зафаробод тумани тиббиёт бирлашмасининг “Терапия” бўлимига даволаниш учун ётқизилган.

Қайд этилишича, 4 январь куни у соат 22:30 ларда тиббиёт бирлашмасидан рухсатсиз, номаълум томонга кетиб қолганлиги аниқланган. 

Худди шу куни соат 23.15 ларда муассасада ўтказилган кўрик вақтида маҳкум М.Н.нинг ҳам колония ҳудудида йўқлиги аниқланган. 

ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан ушбу маҳкумларни тартиббузарлик содир этиб, белгиланган ҳудудлардан кетиб қолгани учун қидириш ишлари олиб борилмоқда. 

Қидирув-суриштирув ишлари якуни юзасидан жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид