Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қиймати 1 млрд долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди
Ўзбекистон 11 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилгани тўғрисида маълумот берилди.
Фото: Kun.uz
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 1 млрд долларлик 1,6 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 168,3 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 11 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:
- мева ва резаворлар – 335 минг тонна;
- қуритилган мева ва резаворлар – 42 минг тонна;
- сабзавотлар – 819 минг тонна;
- пиёз – 199,5 минг тонна;
- карам – 142 минг тонна;
- помидор – 71 минг тонна;
- узум – 218 минг тонна;
- майиз – 73,6 минг тонна;
- ерёнғоқ – 18,3 минг тонна;
- тарвуз-қовун – 135,8 минг тонна.
Мавзуга оид
14:58 / 11.12.2025
Мева-сабзавот экспорти 1,7 млрд доллардан ошди
11:44 / 04.12.2025
Ўзбекистондан Данияга илк бор озиқ-овқат ва қуруқ мева экспорт қилинди
11:26 / 29.11.2025
Ўзбекистонда инглиз ҳуқуқи амал қиладиган халқаро IT-марказ ташкил этилди
12:45 / 26.11.2025