Жаҳон | 07:52 / 05.01.2023
11455
1 дақиқада ўқилади

Украина биринчи марта ғарб намунасидаги танкларни олади

Украина биринчи марта ғарб намунасидаги танкларни олади, деб хабар берди мамлакат президенти Володимир Зеленский. 

AMX-10 RC зирҳли транспорт воситаси

«Франция Украинага Европанинг мудофаа ёрдамини янги босқичга кўтармоқда ва мен президент Макронга бу етакчилик учун миннатдорчилик билдираман. Биз кўпроқ зирҳли техника, жумладан, Францияда ишлаб чиқарилган ғилдиракли танкларни оламиз», деди Зеленский кечки видеомурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елисей саройи Франция Украинага AMX-10 RC зирҳли транспорт воситаларини етказиб бериши ҳақида хабар берган эди, улар «енгил танклар» деб ҳам аталади. 

«Бу бизнинг барча ҳамкорларимизга аниқ сигнал беради: ҳозиргача Украинага ғарб намунасидаги танклар етказиб берилмаганига ҳеч қандай мантиқий сабаб йўқ», - дея таъкидлади Володимир Зеленский.

Украина раҳбари замонавий ғарб зирҳли машиналари ва танкларини етказиб беришни 2023 йилда «ғалаба қозониш учун асосий имконият», деб атади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид