Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо тўғрисида битим имзолайди
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Исломободга ташрифи доирасида бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида 2016 йилдан буён 5 баробар ошган ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг изчил ўсишига эътибор қаратилди. Икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро савдо ҳажмини бир неча баробар ошириш борасидаги катта имкониятлар мавжудлиги, бунга жорий йилнинг март ойида имзоланган Транзит савдоси тўғрисидаги битим кўп жиҳатдан қўл келаётгани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 500 миллион доллар ва бир неча йил ичида 1 миллиард долларга етказиш имконини берувчи ҳужжат – Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим юзасидан келишиш ва уни имзолаш бўйича масъул вазирлик ҳамда идоралар ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш истиқболлари қайд этилди.
Ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида йирик минтақавий транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди. Техник-иқтисодий жиҳатлар бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолати, дала тадқиқотлари, минтақанинг бошқа давлатлари билан ҳамкорликда ташаббусларни илгари суришнинг молиявий, техник ва ташкилий масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича икки мамлакат вазирликлари ва идоралари ҳамда ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан тўғри алоқаларни фаоллаштириш асосида кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва шерикликни кенгайтириш динамикасини сақлаб қолишга содиқлик билдирилди. Бунинг учун 2023 йил бошида Тошкентда Ўзбекистон-Покистон ҳукуматлараро комиссияси учрашувини ўтказиш бўйича келишилди.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
08:20 / 18.09.2024
Август ойида электромобиллар савдоси 2 баравар камайди
14:10 / 10.09.2024