Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция Туркия билан чегара бўйлаб девор қуришга қарор қилди
Греция бутун Туркия билан чегара бўйлаб панжара қуради. Афина шу йўл билан Грецияга ноқонуний миграцияни тўхтатишга умид қилмоқда.
Фото: Alexandros Avramidis / Reuters
Греция ҳукумати Туркия билан чегаранинг бутун узунлиги бўйлаб, Эврос дарёси (туркча Мерич) қирғоғида девор қуришга қарор қилди, деди Греция фуқароларни ҳимоя қилиш вазири Такис Теодорикакос SKAI телеканали эфирида.
Деворнинг умумий узунлиги 140 км бўлиши мумкин. Ҳукумат зудлик билан чегаранинг марказий қисмида 35 км узунликдаги участкани қуриш ҳақида қарор қабул қилган. Қурилиш бюджети 100 миллион еврони ташкил этади, иш Молия вазирлиги билан келишилганидан кейин бошланади.
Афина Туркиядан муҳожирларнинг ноқонуний оқимини девор билан тўхтатишга умид қилмоқда. 2022 йилда Греция полицияси 256 минг кишининг мамлакатга ноқонуний киришини тўхтатди, деди Теодорикакос.
Эврос - Болқон яриморолидаги энг йирик дарёлардан бири. Дарё бўйлаб деворнинг бир қисми аллақачон қурилган: 2020 йилда чегарадаги вазият кескинлашганидан сўнг иш жадаллашган эди. 2022 йил 23 август ҳолатига кўра, 40 км узунликдаги панжара қурилиши тугатилди. AP агентлигига кўра, Афина Туркияни вазиятни беқарорлаштириш мақсадида муҳожирларни атайлаб Грецияга жўнатаётганликда айблаб келади.
Мавзуга оид
20:47 / 07.12.2025
Ўзбекистонликлар Япониядаги қурилишларга ишга юборилади
19:09 / 05.12.2025
Москва мэри мигрантлардан норози бўлганларга қўлга супурги олишни маслаҳат берди
14:45 / 05.12.2025
Самарқанд электр тармоқлари Туркия компаниясига операцион бошқарувга берилади
20:56 / 04.12.2025