Ўзбекистон | 13:11 / 08.01.2023
21915
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда дарс соатларининг максимал даражаси белгиланди

Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талабларга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, эндиликда бир йил давомида 1-синфлар учун ўқув ҳафталиги 33 ҳафта, 2 – 11-синфлар учун эса 34 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар беришича, мактабларда ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар қуйидагича белгиланган:

1-синфлар учун ҳафтасига ўқиш 22 соатдан ошмаслиги керак. Дарслар кунига 4 соатдан, ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар – технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади) керак;

2 – 4-синфлар учун дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар – технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади) керак;

5 – 9-синфлар учун дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

10 – 11-синфлар учун дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

Мавзуга оид