Жаҳон | 13:48 / 09.01.2023
3359
1 дақиқада ўқилади

Берлин Киевга Leopard танклари берилиши мумкинлигини истисно этмади

Германия иқтисодиёт вазири Роберт Хабек келажакда Киевга Leopard танклари етказиб берилиши мумкинлигини истисно этмади. 

Фото: AFP

Германия ҳукумати «Украинани максимал даражада қўллаб-қувватлаш мақсадида» фронтдаги воқеалар ривожига мос равишда ҳамкорлари билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилмоқда, дея маълум қилди у ARD телеканали эфирида. 

«Биз ўз ҳаракатларимизни бошқа давлатлар билан мувофиқлаштирмоқдамиз, бу коридор доирасида қарорлар қабул қилишда давом этилади», — деди Хабек. 

5 январь куни Берлин Украинанинг узоқ муддатли сўровларидан сўнг, бу мамлакатга Patriot зенит-ракета тизимлари ва Германиянинг Marder пиёда жанговар машиналарини етказиб беришга рози бўлди, улар билан битта Украина батальонини жиҳозлаш режалаштирилган. 

Етказиб бериш жорий йил чорагида амалга оширилиши керак. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид