Иқтисодиёт | 16:52 / 09.01.2023
28133
2 дақиқада ўқилади

Пойтахт бюджети тасдиқланди – асосий кўрсаткичлар 

2023 йилда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига туман бюджетларининг 5 фоизи миқдорида, бироқ камида 6 млрд сўм маблағ режалаштирилган. Пойтахт бюджети – 6,4 трлн сўмни ташкил қилади. Kun.uz Тошкент шаҳрининг солиқлар, йиғимлар, жарималар ва бошқа манбалардан даромадлари прогнозини ўтган йил билан солиштириб кўрди (диаграмма).

Тошкент шаҳрининг 2023 йилги бюджети тасдиқланди. Бу ҳақда 2023 йил 4 январ куни Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори E-qaror’га жойлаштирилган.  

2023 йил учун пойтахт бюджети 6,4 триллион сўмни ташкил қилади. Бу ўтган йилги бюджетга нисбатан 2 трлн сўмга кўпроқ.   

Тошкент шаҳар бюджети даромадлари 

Юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ Тошкент бюджети даромадларининг энг катта қисмини ташкил қилади – 932 млрд сўм.  

Кейинги ўринлардаги йирик даромадлар манбалари айланмадан олинадиган солиқ (788 млрд сўм),  жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи (751 млрд сўм) ва юридик шахсларнинг ер солиғи (714 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келади.  

Шунингдек, давлат божидан тушумлар – 657 млрд сўм, жарималар – 474 млрд сўм, йиғимлар – 428 млрд сўм, хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар эса 100 млрд сўмни ташкил қилади.  

Kun.uz пойтахт бюджети даромадлари прогнозларини 2022 йил билан солиштириб кўрди.  

2022-2023 йил учун Тошкент шаҳар бюджети даромадлари прогнозлари:

2023 йилда ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари учун туман бюджетларининг 5 фоизи миқдорида, бироқ камида 6 млрд сўм маблағ режалаштирилган.   

Туманлар кесимида энг катта даромадлар ва харажатлар прогнози Мирзо Улуғбек туманига тўғри келмоқда – 137 млрд сўм. Энг ками Бектемир туманида – 60 млрд сўм. 

2-фото. 2023 йил учун маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари прогнозлари.

Мавзуга оид