13:30 / 10.01.2023
5301

АҚШ Украинага Stryker бронетранспортёрларини беришга тайёрланяпти

Фото: Getty Images

Америка Қўшма Штатлари Украинага тайёрланаётган янги ёрдам пакетига Stryker бронетранспортёрлари (пиёда аскарларни олиб юриш ва разведка учун белгиланган зирҳли автомашина)ни киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Politico интернет нашрининг АҚШ Мудофаа вазирлигидаги муҳокама мавзусидан хабардор манбаларга таяниб хабар берди, бу эса Киевга Россия қўшинларининг кутилаётган баҳорги ҳужумига қарши туришга ёрдам бериши керак. 

Пентагон матбуот хизмати ушбу маълумотни расман изоҳлашдан бош тортди.

Бундан олдин Қўшма Штатлар Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетининг бир қисми сифатида Киевга нафақат Bradley зирҳли машиналари ва Patriot зенит тизимлари, балки Оқ уй эълон қилган RIM-7 Sea Sparrow ("Денгиз чумчуқлари" ) бошқариладиган ракеталари билан ҳам таъминлаши хабар қилинганди.

Sea Sparrow - бу Raytheon корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган яримфаол радиолокацион жиҳозга эга бўлган "кема-ҳаво" синфидаги бошқариладиган ракета. У ҳаводаги нишонларни тутиб олиш учун мўлжалланган.

"Денгиз чумчуқлари" 1976 йилда Қўшма Штатлар армияси томонидан қабул қилинган, аммо деярли ярим аср ўтгач, ушбу ракеталарнинг такомиллаштирилган версиялари АҚШ денгиз флоти ва денгиз пиёдалари корпуси, шунингдек, бошқа мамлакатлар флотлари томонидан қўлланади.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top