Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда мактаб ўқувчилари ва ОТМ талабалари бўлган қизлар оммавий муштлашди
Жанжалда ўн икки нафар қиз иштирок этган.
Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳридаги боғлардан бирида бир гуруҳ қизлар ўртасида оммавий жанжал содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолатни тасдиқлади.
Ҳолат ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўрганилганда ҳодиса 2022 йил 20 декабр куни содир бўлгани аниқланган.
Маълум бўлишича, келишмовчиликка Шароф Рашидов туманидаги ўрта умумтаълим мактабларидан бирида ўқийдиган қизлар томонидан очилган телеграм каналидаги ўзаро ёзишмалар сабаб бўлган.
Оммавий жанжалда 12 нафар қиз икки гуруҳга бўлинган ҳолда бир-бирини дўппослаган. Ҳозирда ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, муштлашувда умумтаълим ҳамда касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари бўлган қизлардан ташқари олий ўқув юртлари талабалари ҳам қатнашган.
Мавзуга оид
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
13:52 / 11.06.2026
Жиззахда аттракцион ҳалокати: 4 киши жароҳатланди
12:29 / 06.06.2026