Ўзбекистон | 09:42 / 10.01.2023
3273
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия иқтисодий дипломатияни жадаллаштирмоқчи

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Россия элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди.

Томонларнинг икки мамлакат раҳбарлари учрашув ва музокаралари якунида эришилган келишувларни тизимли амалга оширишга тайёрлиги таъкидланди.

Фото: ТИВ

Учрашувда сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестицияларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки ва кўп томонлама шаклда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали ва уларнинг кун тартиби муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Россиянинг халқаро ва минтақавий институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид