18:07 / 10.01.2023
15431

Тошкентда кучли ёғин туфайли дарахтлар қуламоқда – фоторепортаж 

9 январдан 10 январга ўтар кечаси Тошкентда кучли қор ёғиши оқибатида кўплаб дарахтларнинг шохлари оғирлигини кўтара олмай эгилиб қолган ёки синиб тушаётган бўлса, айрим дарахтлар қордан олдин ёғган ёмғирдан сўнг таги юмшаб қолгани туфайли илдизи билан қўпорилиб қуламоқда.

Пойтахтда кечадан буён тинмай ёғаётган қор оғирлигини кўтара олмай айрим дарахтларнинг шохлари синиб тушгани ёки бор бўй-басти билан қулагани кузатув камераларига тушиб қолган.

Kun.uz мухбири Тошкент кўчалари бўйлаб кезиб, қордан оғирлашган шохларини кўтара олмай қулаган ёки шохи синиб тушган дарахтлар акс этган фоторепортаж тайёрлади.

Новза жоме масжидидан Новза метро бекатига кетаверишда қулаган дарахт шохи Фото: Kun.uz
Новза жоме масжидидан Новза метро бекатига кетаверишдаги қулаган дарахт шохи Фото: Kun.uz
Новза жоме масжидидан Новза метро бекатига кетаверишдаги қулаган дарахт шохи Фото: Kun.uz
Новза метро бекати яқинидаги синиб тушган арча шохи Фото: Kun.uz
Новза метро бекати яқинидаги синиб тушган арча шохи Фото: Kun.uz

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда ёғингарчилик таъсирида қулаб тушган дарахтлар акс этган видеолар тарқалмоқда.

Айрим ҳолатларда бундан транспорт воситаларига талафот етганини кўриш мумкин. Ҳозирча дарахтлар қулашидан зарар кўрган автомобиллар сони маълум эмас.

Мутасаддилар ҳайдовчиларни транспорт воситаларини дарахтлар ва мўрт конструкциялар остига қўймаслик ҳақида огоҳлантиришмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ 9-11 январ кунлари Тошкент шаҳрида ёмғир-қор ёғиши ва кучли шамол эсиши ҳақида огоҳлантирганди

Top