Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Украина Соледарда қўшимча вақтни қўлга киритди
Россия Қуролли кучлари ҳозир асосий саъй-ҳаракатларини Соледарга қаратди, аммо бу оғир ва узоқ давом этган жангнинг натижаси бутун Донбасснинг рус оккупациясидан озод қилиниши бўлади.
Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский ватандошларига ўзининг анъанавий кечки мурожаатида айтиб ўтди.
«У ерда, Соледарда аскарларимиз қатъияти туфайли биз Украина учун қўшимча вақт ва қўшимча кучларни қўлга киритдик. Нима Россия у ерда ғалаба қозонишни хоҳладими? Ҳамма нарса бутунлай вайрон бўлди, деярли ҳеч қандай ҳаёт қолмади. Минглаб одамларни йўқотди. Соледардаги барча ерлар оккупантлар жасадлари ва зарбалардан яра изларига тўлди. Бу жинниликка ўхшайди», - деди Зеленский.
Бир неча соат олдин Украина Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Анна Маляр Россия кучлари Соледарга янги кучли ҳужум уюштирганини айтди.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026