Ўзбекистон | 15:59 / 11.01.2023
2734
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё декабрда қайд этилган никоҳлар сони бўйича 1-ўринни эгаллади

Декабрь ойида республика бўйича 28 395 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Фото: KUN.UZ

2022 йилнинг декабрь ойида республика бўйича 28 395 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 121 тага ошган.

Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Қашқадарё вилояти биринчи ўринни эгаллади – 3621 та.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 3320 та ҳамда 2987 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган Самарқанд вилояти ва Сурхондарё вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Фарғона вилояти – 2667 та;  
  • Андижон вилояти – 2596 та; 
  • Хоразм вилояти – 2342 та; 
  • Наманган вилояти – 2086 та;
  • Бухоро вилояти – 1843 та; 
  • Тошкент вилояти – 1798 та; 
  • Тошкент шаҳри – 1560 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 1354 та;   
  • Жиззах вилояти – 1032 та; 
  • Сирдарё вилояти – 657 та;
  • Навоий вилояти – 532 та.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид