Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондан асосан қандай озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олинаётгани айтилди
Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида маълумот берилди.
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда буғдой импорти ҳажми 2,5 млн тоннани ташкил этган.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 374,5 минг тонна ҳамда 155,1 минг тонна ҳажмда сотиб олинган буғдой уни ва картошка жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- арпа – 98,9 минг тонна;
- ўсимлик ёғи – 81,7 минг тонна;
- маргарин маҳсулотлари – 40 минг тонна;
- маккажўхори – 37 минг тонна;
- қорамол гўшти – 16 минг тонна;
- сут маҳсулотлари – 4,4 минг тонна;
- қандолат маҳсулотлари – 2,3 минг тонна;
- какао ва шоколад – 1,6 минг тонна.
Мавзуга оид
10:04
Қозоғистон нефти экспортига боғлиқ танкерлар Қора денгизда нишонга олинди
20:37 / 13.01.2026
Қозоғистон осмонида Ўзбекистон ва Россия самолётлари хавфли яқинлашгани маълум бўлди
17:55 / 13.01.2026
Иссиқхоначилик соҳаси қайта кўриб чиқилади. Бунинг учун Лойиҳа офиси очилмоқда
13:23 / 13.01.2026