Жаҳон | 22:08 / 11.01.2023
27611
3 дақиқада ўқилади

Украинадаги Россия қўшинлари қўмондони яна ўзгарди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовни Бирлашган қўшинлар қўмондони этиб тайинлади.

Фото: Getty Images

Бунга қадар бу лавозимни Сергей Суровикин эгаллаб турганди - у энди Герасимовга ўринбосарлик қилади. Қўмондонга яна икки ўринбосар тайинланган - Қуруқлик қўшинлари бош қўмондони Олег Салюков ва Бош штаб бошлиғи ўринбосари Алексей Ким.

«Махсус амалиётга раҳбарлик даражаси ошиши ҳал этилажак вазифалар кўлами кенгайиши, қўшинлар турлари орасидаги янада яқинроқ ҳамкорликни ташкил этиш зарурати билан боғлиқ», дея изоҳ берган РФ мудофаа вазирлиги.

Суровикин Украинадаги қўшинларга уч ой давомида қўмондонлик қилди, у октябр ойи бошида бу лавозимга тайинланганди. Ўшанда тайинловдан 10 кун ўтиб у ҳукумат босқин бошидан буён илк бор телеэфир орқали намойиш этган илк россиялик ҳарбий қўмондонга айланганди.

«Россия 24» телеканалида намойиш этилган чиқишида Суровикин Херсон бўйича «оддий бўлмаган қарорлар» қабул қилишга тўғри келишини айтганди. Кейинги ойда эса шаҳар ташлаб чиқилди. Версиялардан бирига кўра, Суровикиннинг тайинланиши Кремл Россия уруш бошидан буён эгаллаб олган ягона област марказидан қўшинлар олиб чиқилиши учун жавобгарликни кимгадир юклаш истаги билан боғлиқ бўлган.

Якунда чекиниш тўғрисидаги қарорни Сергей Шойгу Суровикиннинг ҳисоботидан кейин қабул қилди, Путин эса бу ҳолатга ҳатто изоҳ бермади. Бир неча кун ўтиб у видеоалоқа орқали Тюмен областида курка етиштириш бўйича завод очилиши маросимида иштирок этди.

Суровикиннинг тайинланиши Россия ҳарбий қўмондонлиги, жумладан Валерий Герасимовга нисбатан мисли кўрилмаган танқидлар тўлқини фонида содир бўлганди. Янги қўмондон  нафақат ҳарбий блогерларга, балки мудофаа вазирлигининг доимий танқидчисига айланган «Вагнер» асосчиси Евгений Пригожин ҳамда унинг ҳаммаслаги, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга ҳам жуда маъқул бўлганди. Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти экспертлари ҳатто Херсоннинг бой берилиши ҳам Суровикиннинг уруш тарафдорлари орасидаги обрўсини тушира олмаганини қайд этишган.

Шу кунларда яна бир жиддий тайинлов рўй бергани маълум қилинганди. «Марказ» қўшинлар гуруҳи раҳбари эканида ҳарбий хатоликлар учун қаттиқ танқид қилинган ва лавозимидан озод этилган генерал-полковник Александр Лапин, ОАВ маълумотига кўра, энди РФ қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари Бош штаби бошлиғи этиб тайинланган. Қодиров, Пригожин ва ҳарбий блогерлар Россия армиясининг куздаги муваффақиятсизликларида, жумладан Донецк областининг Лиман шаҳридан чекинилишида айнан Лапинни айблашганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти