19:45 / 12.01.2023
6929

2023 йилги «Олтин глобус» ғолиблари эълон қилинди

​​​​​​​Стивен Спилбергнинг «Фабелманлар» фильми энг яхши деб топилди.

Фото: Reuters

Ҳолливуд хорижий матбуот ассоциацияси кинематография соҳасидаги нуфузли мукофотлардан бири - «Олтин глобус»ни топшириш маросимини ўтказди.

Энг яхши драматик фильм номинациясида Стивен Спилбергнинг «Фабелманлар» фильми ғолиб деб топилди. У «Топ Ган: Мэверик», «Элвис», «Тар», «Аватар: Сув йўли» фильмларидан ўзиб кетишга муваффақ бўлди.

Энг яхши кинофильм (комедия ёки мусиқий фильм) номинациясида «Инишерина Баншиси» фильми биринчи бўлди. У «Бобил», «Ҳамма жойда ва бир вақтнинг ўзида», «Пичоқларни олинг: шиша пиёз», «Ғам учбурчаги» фильмларини ортда қолдирди.

Шунингдек, қуйидаги асосий номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди:

  • Энг яхши режиссёр - Стивен Спилберг («Фабелманлар»);
  • Чет тилидаги энг яхши фильм - «Аргентина 1985»
  • Энг яхши сценарий - «Инишерина Баншиси» (Мартин Макдона);
  • Энг яхши актёр (драма) – Остин Батлер («Элвис»);
  • Энг яхши актриса (драма) – Кейт Бланшетт («Тар»);
  • Энг яхши актёр (мусиқий ёки комедия) - Колин Фаррел («Инишерина Баншиси»);
  • Энг яхши актриса (мусиқий ёки комедия) – Мишел Йео («Ҳамма жойда ва бир вақтнинг ўзида»);
  • Энг яхши анимацион фильм - «Пиноккио» (Гилйермо дел Торо);
  • Энг яхши драматик сериал - «Аждаҳо уйи» (HBO);
  • Энг яхши телесериал (мусиқий ёки комедия): «Абботт бошланғич мактаби».

«Инишерина Баншиси» энг кўп – 8 та номинация бўйича ғалаба қозонди. 

Top