Ўзбекистон | 13:18 / 13.01.2023
2711
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Хитой транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Хитой элчиси Цзян Янни қабул қилди.

Фото: Dunyo

Мулоқот чоғида мамлакатлар ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни турли соҳаларда янада мустаҳкамлаш, Хитой раисининг 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш орқали янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

БМТ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Икки томонлама ва кўп томонлама шаклдаги бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид