Ўзбекистон | 15:17 / 13.01.2023
3808
3 дақиқада ўқилади

“Ватан биз учун муқаддас” –  ИИВ Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган видеоролигида вазирлик тизимида хизмат қилаётган кинолог, махсус ва отлиқ отряди, ЙПХ ходимларининг фаолияти ҳақида сўз боради.

Фото: KUN.UZ

Байрамона табрик сифатида эълон қилинган видеороликда Ички ишлар вазирлиги сафларида юрт тинчлиги йўлида садоқат билан хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимларнинг фаолияти, кечинмалари ҳақида ҳикоя қилинади.

“Ота-онамнинг дуоларидан куч оламан. Дуонинг кучи билан икки-уч кунлаб ухламай юришимиз мумкин. Тинчлигимиз дуода деб ўйлайман.

Чарчаган пайтларимда ўзимни чарчамагандай тутишга, чарчоққа енгилмасликка ҳаракат қиламан. Толиқишга ҳаққим йўқ деб ҳисоблайман.

Хизмат давомида кўплаб дўстлар орттирдим. Ҳаммаси ўзимга ўхшаган оддий йигитлар экан”, дейди Тошкент шаҳар ИИББ махсус вазифаларни бажарувчи отряд ходими Ҳасан Баҳромов.

“Йўл ҳаракати хизмати ходимларининг оқимнинг катталигига қарамай транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солишига ҳавас қилардим. Қачон мен ҳам шундай даражага етаман, қачон мен ҳам чорраҳанинг ўртасида туриб шунча машинанинг ҳаракатини бошқараман деб ўйлардим.

Фаолиятимни бошлаган илк кунларда иккита машинани авария қилдириб қўйишимга сал қолган. Шунақа хатолардан сабоқ чиқариб ишимизни ўрганганмиз. Йўлда машиналарнинг қатновини тўхтатиб қўйсак ёмон кўриниб қоламиз. Баъзи бир ҳайдовчиларга йўлини очиб берсак яхши кўринамиз”, дейди Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙХХБ ЙПХ ходими Нуржигит Мухутдинов.

“Энг бошидан бу иш жуда қийин ва масъулиятли эканини тушунганман. Чунки кичиклигидан ўргатиладиган хизмат итлари ёш бола кабидир. Гўдаклар сингари улар ҳам нимага муҳтож эканликларини айта олмайди”, дейди ИИВ ЖХД ЖТСХ кинология ходимаси Виолетта Муравьёва.

“Отга қараётганимизда унинг кайфияти йўқлигини сезсак, қанд ёки олма бериб, кайфиятини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Шундан кейингина уни машғулотларга олиб чиқиб кетамиз”, дейди Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЖТСБ ППХБ отлиқ отряди ходими Бобур Олимов.

“Оила ҳаммада биринчи ўринда туради. Яқинларимиз, уларнинг тинчлиги, осойишталиги ҳаммаси жойида бўлса, ишда ҳам, хизматимизда ҳам тинчлик бўлади ва ўз бурчимизни юқори даражада адо этишимиз мумкин. Ватанган хизмат қилиш бизнинг шарафли бурчимиз”,дейди ИИВ ЖХД ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султонова.

Аввалроқ ИИВ Қоровул қўшинларининг жанговар чақириғи эълон қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 12 январ куни Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлаган, президент фармони билан ички ишлар органларининг 11 нафар ходими орден ва медаллар билан тақдирланганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди