Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Jeep биринчи марта Европада «Йил автомобили» бўлди
Jeep Avenger ихчам кроссовери 156 от кучига эга электр двигател билан жиҳозланган, батареяси 400 км гача масофани босиб ўтишни таъминлайди.
«Йил автомобили» Европа танловининг ташкилий қўмитаси Брюссел автосалонида ҳакамлар ҳайъати томонидан овоз бериш натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Jeep Avenger ихчам кроссовери Европада 2023 йил автомобили деб тан олинди.
Ҳакамлар ҳайъатининг 57 аъзоси томонидан овоз бериш натижаларига кўра, Avenger 328 балл тўплади. Иккинчи ўринни Volkswagen ID.Buzz электр кроссовери, учинчи ўринни Nissan Ariya эгаллади. Ундан кейинги ўринларда Kia Niro, Renault Austral, Peugeot 408, Subaru Solterra ва Toyota bZ4X.
«Йил автомобили» ҳакамлар ҳайъати Европанинг 22 давлатида фаолият юритувчи 57 нафар журналистдан иборат. Танлов 2023 йилда 60 ёшга тўлади. Stellantis концернига тегишли Jeep бренди ўз тарихида биринчи марта «Йил автомобили» танловида ғолибликни қўлга киритди, дейилади танлов ташкилий қўмитаси хабарида.
Avenger - ихчам кроссовер (узунлиги 4 м), у 156 от кучига эга электр двигател билан жиҳозланган, батареяси 400 км гача масофани босиб ўтишни таъминлайди. Европада унинг қиймати 40 минг евродан бошланади.
Мавзуга оид
08:44
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
23:35 / 06.06.2026
Пентагон раҳбари Европани мигрантлар «босқини»ни тўхтатишга чақирди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:38 / 22.05.2026