02:06 / 16.01.2023
35504

«Барселона» «Реал»ни мағлуб этиб, Испания Суперкубоги соҳибига айланди

Фото: AP

Испания Суперкубоги-2022/23 финали доирасида «Барселона» «Реал»ни мағлуб этиб, 5 йиллик танаффусдан кейин ушбу совринга эга чиқди.

Сўнгги йилларда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги «Қирол Фаҳд халқаро стадиони»да ўтаётган ушбу турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида саудиялик мухлислар илк бор «Эль-Класико» гувоҳига айланишди. 

Шиддатли ўтиши кутилган баҳснинг биринчи бўлимидаёқ Каталония клуби иккита гол киритиб, танаффусга ишончли ғалаба билан чиқди. Дастлаб Гави ҳисобни очган бўлса, бўлим якунида унинг ўзи Левандовскининг голига ҳаммуаллифлик қилди – 2:0.

Иккинчи бўлимнинг 69-дақиқасида Гави жамоасининг учинчи голини ҳам яратди. Унинг ўйиндаги 2-ассистидан кейин Педри ҳисобдаги фарқни йириклаштириб, амалда финал тақдирини ҳал этди – 3:0.

90+3-дақиқага келиб мадридликлардан Карим Бензема фарқни бироз қисқартира олди, холос – 1:3. 

Шу тариқа, Хави 2010 йилдан буён финалларда мағлуб бўлмаётган Карло Анчелоттининг статистикасини бузишга эришди. «Барса» эса 2018 йилдан кейин 5 йил ўтиб Испания Суперкубоги соҳибига айланди. Бу билан Каталония клуби ўз тарихида 14-марта Испания Суперкубоги соҳибига айланди. «Реал»да ушбу соврин 12та. Ушбу соврин «Барса»нинг мавсумдаги дастлабки ютуғига айланди.

Испания Суперкубоги. Финал
Реал Мадрид – Барселона – 1:3

Ар-Риёд, «Қирол Фаҳд халқаро стадиони»
Голлар: 0:1 – 33 Гави, 0:2 – 45 Левандовски, 0:3 – 69 Педри, 1:3 – 90+3 Бензема.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Начо, 72), Рюдигер, Милитао, Менди, Модрич (Себальос, 65), Кроос (Асенсио, 72), Камавинга (Родриго, 46), Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор.
Барселона – тер Стеген, Араухо (Эрик Гарсия, 86), Кристенсен, Кунде, Бальде, Бускетс, де Йонг (Кессиэ, 87), Педри (Серджи Роберто, 90), Гави (Фати, 90), Левандовски, Дембеле (Рафинья, 78).
Огоҳлантиришлар: Менди (32), Кристенсен (49), Араухо (68), Вальверде (82).

Top