Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди
Шаҳарнинг аввалги прокурори Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига ўтказилганди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев Тошкент шаҳри прокурори этиб тайинланди.
Бу ҳақда бугун, 16 январ куни Тошкент шаҳридаги жиддий энергетика муаммолари ортидан ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Бугундан бошлаб бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев шаҳар прокурори сифатида ишни бошлайди. Бугундан бошлаб қонун устувор, жазо муқаррарлигини бажаради Йўлдошев”, деди давлат раҳбари. Бу йиғилишда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан олиниб, ўрнига унинг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов в.б. этиб тайинланди.
Эркин Йўлдошев муқаддам Тошкент прокуратурасида ишлаган, 2017 йил апрелида бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланганди.
У 2023 йил 14 январ куни президент фармони билан «III даражали давлат адлия маслаҳатчиси» махсус унвони (генерал-майор унвонига тенг) олган эди.
2021 йил феврал ойидан буён Тошкент шаҳри прокурори бўлган Улуғбек Қосимов 2022 йил декабрида Тўра Боболов ўрнига Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига ўтказилганди.
Мавзуга оид
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026
12 январ куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
18:27 / 10.01.2026