Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея Навоийда қайта тикланадиган энергия лойиҳаларини амалга оширади
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Ким Чанг Кеон ва Навоий вилоят ҳокимлигининг инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Элбек Ғаффоров ўртасида видео-алоқа воситасидаги музокаралари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот давомида Конимех туманида қуёш панелларини ишлаб чиқариш ва қуёш фотоэлектростанциясини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Кореялик ҳамкорларга Ўзбекистондаги мавжуд инвестиция муҳити ҳамда хорижий сармоядорларга яратилган қулайликлар ва тақдим этилаётган преференциялар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.
Ўз навбатида, Корея компаниялари раҳбарлари томонидан Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия соҳасида ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдирилди. 2022 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида дастлабки ўрганишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга сафар давомида кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирилди. Фаолияти давомида олинган тажриба ва такомиллаштириб келинаётган технологияларини татбиқ қилиш истаги намоён қилинди.
Ким Чанг Кеон мазкур лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини тўлиқ ўрганиш мақсадида жорий йилнинг февраль ойида Жанубий Кореянинг ушбу нуфузли компаниялари вакилларидан иборат делегация амалий сафар билан Ўзбекистонга боришини маълум қилди.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
10:43 / 14.05.2026