Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа вазирлиги Тошкентда фуқаролар учун иситиш пунктларини ташкил қилди
Ҳавонинг кескин совиши ва энергия ресурсларининг етишмовчилиги кузатилаётган вазиятда Мудофаа вазирлиги Тошкентнинг 11 та туманидаги 19 та ҳудудда иситиш пунктлари фаолиятини йўлга қўйди.
Вазирлик ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ташкил этилган иситиш пунктларида фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Шунингдек, уларнинг вақтни мазмунли ўтказишлари учун китоблар, кўнгилочар воситалар, шахмат-шашка ўйинлари ҳам ташкил этилган.


Иситиш пунктлари ташкил этилган ҳудудлар рўйхати:
- Мирзо Улуғбек тумани — Алишеробод ва Олимлар маҳалласи;
- Миробод тумани — Биродарлик ва Парвона маҳаллалари;
- Яккасарой тумани — Бобур ва Бошлиқ маҳаллалари;
- Олмазор тумани — Қуёш ва Шодиёна маҳаллалари;
- Янгиҳаёт тумани — Навқирон маҳалласи;
- Учтепа тумани — Кўҳна Чўпонота ва Ватан маҳаллалари;
- Чилонзор тумани — Шараф маҳалласи;
- Яшнобод тумани — Жарбоши ва Широнобод маҳаллалари;
- Юнусобод тумани — Отчопар I ва Посира маҳаллалари;
- Шайхонтоҳур тумани — Янгибел маҳалласи;
- Сергели тумани — Хонобод ва Садоқат маҳаллалари.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026