Ўзбекистон | 08:45 / 18.01.2023
7431
1 дақиқада ўқилади

Хитой Қашқадарёда осма дор йўллари барпо этишни режалаштиряпти

16 январь куни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг CAMC Engineering (САМСЕ) компанияси янги замонавий инфратузилмаларни ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро келишувга эришди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Битимни имзолашга бағишланган маросим чоғида Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимов ва САМСЕ бош директори Ли Хайсин Китоб туманидаги “Қайнар”, Шаҳрисабз туманидаги “Мираки” ва Қамаши туманидаги “Майданак” туристик ҳудудларида замонавий осма дор йўлларини барпо этиш, вилоятда “яшил энергетика”га ўтиш ва энергия тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш ҳамда агрологистика марказларини қуриш бўйича ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга келишди.

Томонлар 2023 йил давомида ўзаро делегациялар алмашишни ҳамда Қашқадарё вилоятида замонавий инфратузилмаларни яратиш бўйича Хитой тажрибасини қўллашни режалаштириб олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид