Путин Чўқинтириш байрами муносабати билан муз ўйиғига тушди
Россия президенти насронийларнинг диний амалини бажарди.
19 январ куни Россия президенти Владимир Путин насронийларнинг Чўқинтириш байрами муносабати билан муз ўйиғига тушиб, сувда чўмилди. Бу ҳақда Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Шу билан бирга, Песков президентнинг чўмилаётган пайтидаги фотосуратлар ва видеолавҳалар журналистларга берилмаслигини таъкидлади.
«Бугун Чўқинтириш байрами, президент рамзий чўмилишда иштирок этди, буни Москва вилоятида амалга оширди. Бу сафар ҳеч қандай видео ёки фотосуратлар йўқ, биз шунчаки у анъанага амал қилгани ҳақида хабар беряпмиз», деди Кремл матбуот котиби.
Кремл биринчи марта Путиннинг Чўқинтириш байрамида чўмилгани ҳақида 2018 йилда хабар берган эди. У Селигер кўлида муз ўйиғига тушиб, насронийлар амалини бажарди. 2019 йилда Путин Москва вилоятида чўмилди. 2022 йилда Путин мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли муз ўйиғига тушмади. Песковнинг сўзларига кўра, ўтган йили черков вакиллари COVID-19 пандемияси туфайли диний амални бажаришни тавсия қилмаган эди.
Мавзуга оид
23:02 / 25.09.2024
Путин: «Бизга оддий қурол билан ҳужум ҳам ядро зарбасига асос бўлади»
19:43 / 25.09.2024
Россиялик мулозимлар ва The Washington Post таҳлилчилари Кремлнинг ядровий таҳдидлари «энди ҳеч кимни қўрқитмайди» дейишмоқда
23:20 / 23.09.2024
Кремл Путиннинг янги ядровий ракеталари синови муваффақиятсиз кечганидан бехабар эканини маълум қилди
10:50 / 21.09.2024