Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур Россия нефтини аралаштириб сотишдан катта даромад олмоқда — Bloomberg
Сингапур Россия нефтини кўп миқдорда сотиб олиб, уни бошқа навлар билан аралаштириб, қайта экспорт қилмоқда. Бу трейдерларга яхши даромад келтиряпти.
Сингапур Россиядан нефт сотиб олиш ҳажмини оширди. Уни бошқа навлар билан аралаштириб, қайта экспорт қилмоқда. Нефт етказиб берувчилар бунинг ортидан яхши даромад оляпти, деб ёзди Bloomberg.
Сингапурда нефт сақлаш резервуарларига талаб ошган. Бу арзон рус хомашёсини бошқа навлар билан аралаштириб, реэкспорт қилинаётганидан далолат беради. Bloomberg нашрига кўра, бу жараён нефтнинг қайси мамлакатдан келиб чиққанини яширишга ёрдам беради.
Сингапур Россия нефти ёки нефт маҳсулотлари импортига эмбарго қўймаган. Бироқ мамлакат молия идораларига Россия товарлари ва компанияларини молиялаштириш ёки улар билан савдо қилиш тақиқланган.
Кемалар ҳаракатини кузатувчи Vortexa компанияси маълумотларига кўра, 2022 йил декабр ойида Сингапурнинг нефт терминаллари Россия нефт маҳсулотларини ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп ҳажмда қабул қилган. Ой давомида Сингапур 2,6 миллион баррел нефт олган, бу бир йил аввал олинган ҳажмдан деярли 40 баравар кўп. Нефт сақлаш резервуарларини ижарага олишга бўлган талаб йилига 17-20 фоизга ўсган.
Тахминга кўра, Россия нефти Шимолий-Шарқий Осиё бозорларига қайта экспорт қилиняпти. Сингапурнинг Miyabi Industries консалтинг фирмаси вице-президенти Уилям Танг сўзларига кўра, трейдерлар ва етказиб берувчилар нефтни аралаштириб сотишдан «жуда яхши» фойда олмоқда.
«Аралаштирилган ёқилғининг бир қисми Сингапурдаги омборларни тўлдириш учун кетиши ёки Индонезия ва Вьетнам каби қўшни мамлакатларга сотилиши мумкин», деди у.
2022 йил декабр ойи бошида G7 давлатлари (АҚШ, Германия, Япония, Буюк Британия, Франция, Италия ва Канада), шунингдек, Европа Иттифоқи, Австралия, Норвегия ва Швейцария денгиз орқали ташиладиган Россия нефти нархининг 1 баррели учун 60 долларлик юқори чегарани жорий қилди. 5 февралдан Россияда ишлаб чиқарилган нефт маҳсулотларига ҳам нарх чегарасини жорий этиш режалаштирилган, бироқ унинг миқдори ҳали келишиб олинмаган.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025