Иқтисодиёт | 07:55 / 21.01.2023
19287
1 дақиқада ўқилади

ОТБнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги янги стратегияси тасдиқланади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов Осиё тараққиёт банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Эрик Пинали билан учрашди.

Фото: Анвар Илёсов / «Дунё» АА

ОТБ халқаро молия институтлари орасида Ўзбекистон учун муҳим ва стратегик шериклардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда жами 2,8 миллиард долларлик 20 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Учрашувда ОТБнинг Ўзбекистон билан 2024-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлигининг янги стратегиясини тасдиқлаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

ОТБ Ўзбекистон миллий тараққиёт стратегиясига мувофиқ тизимли ислоҳотларни амалга оширишда консультатив ёрдам кўрсатишда давом этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид