Ўзбекистон | 17:28 / 24.01.2023
22208
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Вафот этганлар бир оила аъзолари – эр-хотин ва уларнинг фарзандлари бўлган.

Фото: KUN.UZ

Қашқадарё вилояти Касби туманида 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.

Ҳодиса 2023 йил 23 январ куни Касби тумани Қамаши қишлоғида содир бўлган.

Маълум қилинишича, Қамаши қишлоғида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан табиий газ ёниши натижасида ҳосил бўлган ис гази дудбурон орқали хона ичига сизиб чиққан.

Оқибатда хонада ухлаб ётган 1992 йилда туғилган оила бошлиғи Д.Л., унинг 1995 йилда туғилган турмуш ўртоғи Д.Қ., 2018 ва 2020 йилда туғилган икки нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Қайд этилишича, марҳумларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳодиса юзасидан Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, 2023 йил 18 январ куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида оила қурганига бир ой ҳам бўлмаган келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти