Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда оммавий муштлашув туфайли ўзбекистонлик талаба қўлга олинди
Россиянинг Екатеринбург шаҳри суди Урал федерал университети (УрФУ) ётоқхонасида оммавий муштлашув содир этган етти нафар талабани ҳибсга олди.
Екатеринбургнинг Ленинский туман судида майда безорилик билан боғлиқ маъмурий иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида 21 январга ўтар кечаси Урал федерал университетининг 2-сонли ётоқхонасида оммавий муштлашув содир бўлгани аниқланди. Унда бир томонда араб талабалари, иккинчи томонда руслар ва ўзбекистонлик талаба иштирок этган. Уларнинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.
Ички ишлар вазирлигининг Свердловск вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, можаро маиший хусусиятга эга бўлган. «Талқинлардан бирига кўра, бир компания тунда баланд овозда мусиқа тинглаган ва бошқаларнинг дам олишига халақит берган. Қарши томон вакиллари уларга танбеҳ берган, оқибатда жанжал келиб чиққан».
УрФУ араб талабаларидан бири сўзларига кўра, можаро маст рус талабалари ва араб талабалари ўртасида бошланган. Муштлашувда ҳатто пичоқ, электрошокер, таёқлардан фойдаланилган.
Судда гувоҳ бўлган ётоқхона қўриқчиси Светлана Бородулина сўзларига кўра, ўша кечаси у полицияга бир неча бор қўнғироқ қилишга мажбур бўлган. Чунки биринчи чақирувдан кейин полиция жанжални бостиришга эришган. Улар кетганидан кейин эса можаро яна авж олган.
Суд муштлашувда талабалардан фақат етти нафари иштирок этганини аниқлади. Улар ўз айбини тан олишди, баъзилари эса содир бўлган воқеадан пушаймонлигини билдиришди. Оқибатда беш нафар талаба суд томонидан уч кунлик, икки нафари ўн икки кунлик қамоқ жазосини олди.
Яна уч нафар талаба можарода иштирок этмаганини исботлашга муваффақ бўлди, шунинг учун уларнинг маъмурий иши тугатилди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026