Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия Афғонистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилди
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Мавлуд Чавушўғлининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
Фото: ТИВ
Мавлуд Чавушўғли Ўзбекистоннинг ИҲТга раислиги Ташкилот доирасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш, унинг жаҳон майдонидаги нуфузини оширишга хизмат қилганини таъкидлади.
Бўлажак икки томонлама тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги Стратегик режалаштириш гуруҳи ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Афғонистондаги мавжуд вазият ва минтақавий сиёсатнинг бошқа масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алмашувни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
18:22 / 08.03.2026