Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядан Leopard 2 танклари апрелгача Украинага етиб боради
Германиядан биринчи Leopard 2 танклари Украинага март ойи охири — апрель бошида етиб келади, деб маълум қилди Германия мудофаа вазири Борис Писториус.
«Бизда уларнинг кечикиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ», деди у.
Бундан ташқари, яқин кунларда украиналик ҳарбийлар учун Marder пиёда аскарлар жанговар машинасини бошқариш бўйича машғулотлар бошланади.
Танклар билан ишлашга тайёрлаш жараёни эса «бироздан кейин» бошланади, деб хабар қилди Писториус.
Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни Германия ва бошқа давлатлар Украинага берадиган Leopard 2 танкларини катта миқдорда ўқ-дорилар билан таъминлашга тайёр.
Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни Россия ҳарбий агрессиясидан ҳимояланаётган Украинага Германия ва бошқа давлатлар юборадиган Leopard 2 танклари учун катта ҳажмдаги ўқ-дорилар етказиб бера олади.
«Rheinmetall бунга тайёр ва ўқ-дорилар, айниқса, йирик калибрли ўқ-дорилар ишлаб чиқариш қувватини сезиларли даражада оширди», — деб маълум қилди концерн Rheinische Post газетаси сўровига жавобан.
Мавзуга оид
08:02 / 06.04.2026
Type 96 дронларга қарши: Хитойнинг 2500 та танки янги ҳимоя билан жиҳозланди
07:16 / 26.02.2026
Темир импулс: дунёда танклар сони бўйича биринчи ўрин кимда?
18:47 / 28.05.2025
Швейцария 71 та Leopard танкининг Германияга сотилишига рухсат берди
12:24 / 30.04.2025