Тошкентда бир йилда 136 киши ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
2022 йилнинг 12 ойи мобайнида пойтахтда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган (2021 йилда - 1073 та).
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ҳисобот даврида ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган, 1463 нафари тан жароҳати олган.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг 32,5 фоизини пиёдалар иштирокидаги бахтсиз ҳодисалар ташкил этади. Болалар иштирокида 169 та ЙТҲ содир бўлган, бунинг оқибатида 56 нафар вояга етмаганлар тан жароҳати олган, 17 нафари вафот этган.
Ўтган бир йил давомида ҳайдовчилар томонидан энг кўп қайд этилган қоидабузарлик тезликни ошириш бўлган - 370 та ҳолат.
143 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига ўтган. 8 та бахтсиз ҳодиса автомобиль рулида ўтирган шахсларнинг маст ҳолатда бўлгани сабабли содир бўлган. 73 та ЙТҲ жиддий оқибатларга олиб келди.
Январь ойи ўрталаридан Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа йўли доирасида рухсат этилган ҳаракат тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатгача пасайтирилди. Урганч ва Наманганда ҳам худди шундай чеклов бутун шаҳарга, бошқа вилоятларда кўча ва йўлларнинг айрим қисмларига ҳам тегишли этиб белгиланди.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:03 / 13.11.2024