Жаҳон | 20:32 / 30.01.2023
26822
2 дақиқада ўқилади

Алишер Усмонов «МегаФон»ни сотмоқда 

Россиядаги йирик алоқа операторларидан бири давлатга тегишли «Ростелеком» компаниясига ўтиши кутилмоқда. 

Фото: РИА Новости

Россиянинг «Ростелеком» компанияси USM Group компаниясидан «МегаФон» алоқа оператори сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

«Коммерсантъ» нашрининг ёзишича, сотиб олиш бўйича сўров 2022 йил охирида берилган.

USM компаниясига яқин манбанинг таъкидлашича, «МегаФон» бир неча йиллардан бери яхши натижаларни кўрсатмоқда, шунинг учун уни сотиб олиш бўйича таклифлар мунтазам келиб тушяпти.

«МегаФон» Россиядаги энг йирик телекоммуникация операторларидан бири бўлиб, 74 миллиондан ортиқ мижозга хизмат кўрсатади. Унинг 100 фоиз улуши Алишер Усмонов раҳбарлик қиладиган USM Group компаниясига тегишли.

2021 йил якунига кўра, «МегаФон» даромади 354 миллиард рублни, соф қарзи 244,6 миллиард рублни ташкил этган. Компания 2022 йил май ойидан бери молиявий ҳисоботларни ошкор қилишни тўхтатган.

«Ростелеком» компанияси Теле2 алоқа оператори акцияларининг 100 фоизига эгалик қилади ва «МегаФон»ни сотиб олиш орқали Россия уяли алоқа сегментида шубҳасиз етакчига айланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистон алоқа бозорида Россиянинг «МегаФон» компанияси иш бошлаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид