Жамият | 15:00 / 30.01.2023
19548
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда маст хўранда ва ошхона эгасининг жанжали ўлим билан якун топди

Хўранда маст бўлиб жиҳозларни синдира бошлагач ошхона эгаси унга оғир тан жароҳати етказади.

Қашқадарё вилояти Муборак туманида маст хўранда ва ошхона эгаси ўртасидаги жанжал ўлим билан билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Муборак туманидаги ғишт заводида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган тўрт нафар фуқаро овқатланиш учун Қорақум маҳалласида жойлашган чойхонага келиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Бироз ўтиб ишчилардан бири ва чойхона эгаси ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Маст хўранда деразани уриб синдиргач, чойхона эгаси ҳам жаҳл отига минади ва хўрандага оғир тан жароҳати етказади. Оқибатда хўранда ҳаётдан кўз юмади.

Қайд этилишича, Муборак туманидаги 6-ўрта мактабда вилоят ИИБ, туман ИИБ раҳбар ходимлари, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ҳодиса юзасидан муҳокама ўтказилган. Муҳокамада ичкиликбозлик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаслиги таъкидланган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид