Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Орол денгизи қуриган тубида ўрмонзорлаштиришнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Орол қуриган денгиз тубида чўл ўсимликларини етиштириш учун навбатдаги мавсум бошланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Қайд этилишича, ўрмонзорлаштириш қуриган денгиз қисмидан зарарли туз ва чангларнинг кўтарилишига тўсқинлик қилади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Орол денгизи қуриган қисмида 1 миллион 620 минг гектар майдонда саксовул, тамарикс ва бошқа чўл ўсимликларидан иборат ўрмон барпо этилди.
Оролқумда 2023 йил давомида яна 100 минг гектар майдонда ўрмонзорлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Мавсум очилиш маросимида фавқулодда вазиятлар вазири, Жўқорғи Кенгеси раиси, Экологик партия раиси ва бошқалар иштирок этди.
Орол қуриган тубидаги кўкаламзорлаштириш ишлари президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсунхон Худайберганов томонидан мувофиқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:30 / 30.11.2025
Орол денгизининг қуриган тубида илмий-тадқиқот станцияси иш бошлади
20:46 / 21.11.2025
“Бу сиёсий ўйин” – экспертлар Россиядан “дарё тортиб келиш”га нима дейди?
18:47 / 19.11.2025
Сибир дарёларини Оролга буриш. Бу қанчалик имконли иш?
17:35 / 11.10.2025