Ўзбекистон | 18:56 / 02.02.2023
9795
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда трамвайда ташилган йўловчилар сони ошди

Бир йилда трамвайдан фойдаланувчилар сони 654 мингга кўпайган.

Фото: plov.press

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда трамвайда қарийб 3 млн йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2021 йил билан солиштирганда 654,3 мингга ошган.

Маълумот учун, ҳозир фақат Самарқанд шаҳрида трамвайдан жамоат транспорти сифатида фойдаланилади.

2022 йил ноябрида Ўзбекистон президентининг Францияга ташрифи доирасида Тошкент трамвай тизимини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича келишувга эришилган эди.

Келишувга кўра, Франциянинг Alstom машинасозлик компанияси Тошкентда 9,1 км узунликдаги трамвай линиясини қуради, унинг маршрути ҳозирча маълум қилинмади. Бу линияда йўловчи ташиш ҳажми кунига 78 минг кишини ташкил этиши режа қилинган. Қурилиш бошланиши 2024 йилнинг 2-чорагига мўлжал қилинган. Лойиҳа қиймати 167,4 млн еврога баҳоланган.

Мавзуга оид