Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вена подстанцияларни қайта тиклаш учун Киевга пул беради
Австрия Украинага трансформатор подстанцияларини қайта тиклаш учун 5 миллион евро беради, деди президент Александр Ван дер Беллен Киевда Володимир Зеленский билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида, дея хабар берди «Интерфакс-Украина».
Ўз навбатида, Украина раҳбари австриялик тадбиркорларни Россия билан тажовузкор давлат сифатида ҳамкорликдан воз кечиб, ўрнига Украина билан ишлашни бошлашга чақирди.
«Биз бу бизнеснинг Украинага ишлашга кўчиб келишидан жуда манфаатдормиз. Биз бу масалани тизим даражасида муҳокама қилмоқчимиз», - деди Зеленский.
Европа кенгаши раиси Шарл Мишел блок етакчиларини Россия Марказий банкининг музлатилган 300 миллиард долларлик (275 миллиард евро) активларини Украинани қайта тиклаш учун ишлатиш бўйича музокараларни давом эттиришга чақирганди.
Мишел даромад олиш учун активлардан фойдаланиш ғоясини ўрганишни таклиф қилмоқда, кейинчалик улар Киевга юборилиши мумкин. Сиёсатчининг фикрича, бу «адолат ва ҳалоллик масаласи», уни «ҳуқуқий тамойиллар асосида» ҳал қилиш керак.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
09:11 / 08.01.2026
Германия ғарбидаги подстанцияга номаълум шахслар ҳужум қилди
12:12 / 05.12.2025
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашув ўтказилди
09:57 / 17.07.2025