Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ғарбидаги подстанцияга номаълум шахслар ҳужум қилди
Улар Шимолий Рейн – Вестфалия еридаги Эркрат шаҳрида жойлашган электр подстанциясини ёқиб юборишга уринган, аммо у узилишларсиз ишлашда давом этяпти, деб хабар берди прокуратура.
Фото: WDR / Von Johannes Rasch
Номаълум шахслар Германиянинг Шимолий Рейн – Вестфалия федерал ерида жойлашган Эркрат шаҳридаги электр подстанциясида ёнғин чиқариш (қасддан ёқиб юбориш)ни уюштиришга уринди. Бу ҳақда жамоат-ҳуқуқий медиа компанияси WDR 7 январ, чоршанба куни кечқурун ўз сайтида Вуппертал прокуратурасига таяниб хабар берди.
Аниқланишича, терговчилар диққатини эҳтимолий жиноятчилар — Kommando Angry Birds гуруҳи томонидан ёзилган мактуб (мурожаат) жалб қилган, у сўл қанотга мансуб indymedia платформасида эълон қилинган. Ушбу мактуб ўрганиб чиқилгандан сўнг, полиция Эркрат подстанциясида текширув ўтказди. Ёнғин чиқаришга уринишни журналистларга прокуратура вакили — прокурор Волф-Тилман Баумерт ҳам тасдиқлади.
Кўринишича, ҳужумчиларнинг мақсади Эркратдаги Макс-Планк-штрассе кўчасида жойлашган саноат ҳудудини электрсиз қолдириш бўлган. Жиноятчилар мактубида айтилганидек, улар подстанциядаги икки трансформатордан бирини ёқиб юборишга уринган. Бироқ прокуратура маълумотига кўра, ҳужум муваффақиятсиз якунланган: подстанция бутун вақт давомида узилишларсиз ишлаган.
Прокурор Баумертнинг сўзларига кўра, бу қасддан ёнғин чиқариш муҳим инфратузилмага ҳужум ҳисобланади. “Агар у муваффақиятли чиққанида, эҳтимол, катта кўламли электр узилиши содир бўларди”, — деб тушунтирди у WDR билан суҳбатда.
Ҳодиса бўйича терговни сиёсий мотивларда содир этилган жиноятларга қарши курашишга ихтисослашган, Дюсселдорфдаги давлат ҳимояси бўлими — Staatsschutz олиб бормоқда.
Мавзуга оид
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
17:15 / 23.03.2026
Германияда темирйўлга қўйилган бетон плиталар поезд авариясига сабаб бўлди
14:12 / 23.03.2026
Ҳинд-Тинч океанида янги яқинлашув: Берлин Токио билан алоқани мустаҳкамламоқда
09:56 / 21.03.2026