17 июл куни соат 01:31 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Авайхон кўчасида жойлашган подстанция ичида трансформатор ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 01:37 да етиб бориб, ёнғин соат 02:06 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.







