Ўзбекистон | 08:17 / 04.02.2023
7226
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Исроил элчиси Зеҳавит Бен Ҳиллелни қабул қилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатларининг ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, БМТ ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар, инновация, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак мулоқотлар жадвали, ташкилий ва мазмунли жиҳатлари, Ўзбекистон ва Исроил Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид