Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликлар Ўзбекистонга келиш бўйича беш йиллик рекордни янгилади
2022 йилда Россия фуқаролари мамлакат ташқарисига 24,3 миллион марта чиққан. Ўзбекистонга келиш йил давомида 99 фоизга ошди.
Бу ҳақда Россия ФХХ маълумотларига таяниб, «Новая газета. Европа» хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, россияликлар Арманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Мўғулистонга кириш бўйича беш йиллик рекордни янгилаган. 2022 йилда россияликлар ушбу мамлакатларга 8,4 миллион марта келган, бу 2021 йилга нисбатан 4,7 миллионга кўп.
«Новая газета. Европа» таъкидлаганидек, Россияда сафарбарлик эълон қилинган 2022 йилнинг учинчи чорагида россияликларнинг аксарияти мамлакатни тарк этган. Июль-сентябрь ойларида 3,5 миллион марта Россиядан қўшни мамлакатлар кириб келиш қайд этилган бўлса, октябрь-декабрь ойларида - яна 2,1 миллион марта.
Мўғулистонга жўнаб кетиш йил давомида 989 фоизга, Грузияга – 475 фоизга, Қозоғистонга – 234 фоизга, Тожикистонга – 212 фоизга, Ўзбекистонга – 99 фоизга ошган.

Бундан ташқари, 2022 йилда россияликларнинг Исроилга парвозлари сони икки баравар кўпайди ва 100 мингдан ошди. Россияликларнинг Таиланд, Шри-Ланка, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетиши сони ҳам ортган.
ФХХ статистикасини таҳлил қилган «Медиазона» маълумотларига кўра, 2022 йилда Россияни коронавирус чекловлари ҳали ҳам амалда бўлган 2021 йилга қараганда кўпроқ Россия фуқаролари тарк этган, аммо бу урушсиз ва COVID-19’сиз оддий йилга қараганда деярли икки баравар кам бўлган.
Россия ФХХ Россия Федерацияси фуқароларининг мамлакатдан ташқаридаги барча саёҳатларини ҳисобга олади, яъни агар бир киши чет элга икки марта чиққан бўлса, иккала сафар ҳам статистикада ҳисобга олинади. ФХХ россияликларнинг ўз мамлакатига қайтиб кириши ҳақидаги маълумотларни ошкор этмайди.
Мавзуга оид
12:21 / 18.02.2026
Россияда операторлар ФХХ талаби билан алоқани ўчириши мумкин
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025