Жамият | 19:00 / 06.02.2023
18642
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Чарм-пойабзал соҳасига киритилган сармоя юқори даромад гаровидир

Бугун барча ҳеч кимда йўқ бўлган ўзига хос нарсага эга бўлишни хоҳлайди. Айнан мана шу хоҳишнинг ўзи катта бир бизнесга асос бўла олади. Сизда кичик бир чарм-пойабзал устахонасини очиш орқали тез вақт оралиғида катта бир корхона эгасига айланиш имконияти бор. Чунки кичик ҳажмдаги чарм буюмлар ва ҳар хил турдаги пойабзалларни ишлаб чиқариш орқали юқори даромад олиш мумкин. Бугун Ўзбекистонда  айнан чармдан турли буюмлар ва пойабзаллар тайёрлаётган инсонларни кўплаб учратиш мумкин.  Улар сафига сиз ҳам қўшилинг. Ҳозирда бизнесда “Hand Made” деб ном олган бутун бир йўналиш мавжуд. Айни йўналишда сиз ўз бизнесингизни очиш ва ишлаб чиқаришни бошлашингиз мумкин.

Мутахассисларнинг фикрига кўра пойабзал ёки чарм буюмларни ишлаб чиқаришнинг халқаро бозордаги сиғими ҳар йили бир неча юз миллиардлаб долларни ташкил этар экан. Бу ўз навбатида айнан косибликни ўрганиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш ортида доимий даромадга, истиқболли бизнесга эга бўлишни англатади. Ишонч билан айтиш мумкинки, сизнинг маҳсулотингизга бозорда доимо талаб бор. Айнан чарм саноатининг юқори рентабеллиги ва барқарор ўсиши косибларга, ишлаб чиқарувчиларга ва касаначилик билан шуғулланаётганларга доимо таклифлар мавжуд эканлигини англатади. Минимал бошланғич сармоя билан юқори даромад олиш ишончи кўплаб тадбиркорларнинг эътиборини тортди.

Бунга мамлакатимизда оддий косибчиликдан ўз фаолиятини бошлаб, катта-катта саноат корхонасини бошқараётган, халққа ва хорижга сифатли маҳсулот етказиб бераётган тадбиркорлар  бунга мисол. Бугун улар маҳаллаларда ҳам касаначилик ва косибчилик билан шуғулланиш истагида бўлганларни ўқитиб уларга иш бермоқда. Уйда ўтириб маблағ топаётганлар сафи кенгаймоқда.

Хўш, бу ҳунарни эгаллаш менга нима беради? Маҳсулотимни қаерга сотаман? “Сарфлаган вақтим ва маблағимни қайтариб даромадга эга бўламанми?” деган савол туғилиши табиий. Эътибор беринг - бугун пойабзал, чарм-атторлик, сумкадан ташқари камарлар, уяли телефонлар учун чарм ғилофлар, ҳамёнлар, кундалик боғловчи материалларга талаб кун сайин ортиб бормоқда. Агар бу маҳсулотларга ижодий ёндошиладиган бўлса нархи икки-уч баробарга ортади. Уйингизнинг бир хонасидан фойдаланган ҳолда бу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни бошлашингиз мумкин. Хом ашё масаласида қайғуришга ҳожат йўқ. Барчаси мамлакатнинг ичида мавжуд. Бизнес қилиш бугун обрў эмас, аксинча хаёт тарзига, даромад манбаига айланиб улгурди. Айнан косиблик ва касаначилик орқали икки-уч нафар ходимдан ўз ишини бошлаган тадбиркорлар бугунга келиб катта корхоналарда хориж учун маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Уларнинг пойабзаллари Европа ва Осиё давлатларидан тортиб, ҳатто Американи забт этиб улгурди. Айни пайтда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзини-ўз банд қилганлар учун эса имтиёзлар ажратилмоқда.  Юқорида айтилганидек косиблик ва касаначилик бугун нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда талаб юқори бўлган касб-ҳунарлар сафига кирган. Пойабзал устахонасида ишлаган уста бугун ўзининг пойабзал ишлаб чиқариш корхонасига эга. Оддий ишдан оилавий бизнесга қадам қўйинг!

“Ўзчармсаноат” уюшмаси орқали эътиборингизга тақдим этмоқчи бўлган ҳужжатли фильмимиз орқали айнан бу соҳадаги фаолиятингиз учун зарур бўлган тавсия ва йўналишларни ҳамда янги бизнес фаолиятингизни бошлаш учун барча қўллаб-қувватлашларни олиш имкониятига эга бўласиз.

Маълумотлар  “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан тақдим этилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти