Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Миср қадимий қўлёзмаларни бирга тадқиқ этишга келишиб олди
Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва Миср Китоблар ва миллий архивлар уйи бош ҳайъати ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Тадбир чоғида икки муассаса ўртасидаги Англашув меморандуми лойиҳаси мутахассислар даражасида муҳокама қилинди.
Учрашув давомида томонлар тарих ва маданият мавзуларини қамраб олган мақолаларни икки давлатнинг илмий журналларида чоп этиш, қўлёзма асарларини биргаликда тадқиқ этиш, уларни тиклаш, электрон нусхаларини олиш, ўзаро конференция ва форумлар ўтказиш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Англашув меморандуми ўзаро мувофиқлаштирилгани ҳолда имзоланиш учун тайёр ҳолга келтирилди. Мазкур ҳужжатни Ўзбекистон - Миср иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги 7-йиғилиши доирасида имзолаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
08:40 / 21.03.2026