Россия январда нефть нархи чегараси туфайли 8 млрд евро йўқотди
Нефтга қарши санкциялар туфайли Россиянинг январь ойида экспортдан тушган даромади ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 30 фоизга камайди.

Фото: Reuters
Россия нефтига нарх чегарасининг жорий этилиши муносабати билан январь ойида Россиянинг нефть ва газдан даромадлари учдан бир қисмга қисқарди, деб маълум қилди Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) раҳбари Фотиҳ Бирол. Унинг сўзларини 5 февраль, якшанба куни Reuters агентлиги келтирмоқда.
ХЭА маълумотларига кўра, январь ойида Россия нефть ва газ сотишдан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 миллиард еврога кам даромад олган. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, даромаднинг пасайиши 30 фоизни ташкил этди.
Биролнинг сўзларига кўра, Россиядан нефть нархига ўрнатилган юқори чегара «нефть бозорларини барқарорлаштириш ва Москванинг экспорт даромадларини камайтириш» мақсадларига эришди. Ҳелсинки Энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази (CREA) таҳлилчиларига кўра, Европанинг Россия нефти импортини тақиқлаши ва Ғарб давлатлари томонидан жорий қилинган нархлар юқори чегараси Россияга ҳар куни 160 миллион еврога тушяпти.
Европа Иттифоқининг денгиз орқали етказиб бериладиган Россия нефтига эмбаргоси 5 декабрдан кучга кирди. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи, G7 давлатлари ва Австралия Россия нефтининг бир баррелига 60 долларлик чегарани белгилади.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқи кенгаши 5 февраль куни Россиядан келадиган нефть маҳсулотларига иккита нарх чегараси белгилашга қарор қилди. Хом нефтга чегирма билан сотиладиган нефть маҳсулотлари бир баррель учун 45 доллар нархга эга бўлади. Ушбу тоифага, масалан, мазут киради.
Хом нефтга устама билан сотиладиган қайта ишланган нефть маҳсулотлари учун баррелга 100 долларлик иккинчи чегара нархи ўрнатилади. Бу гуруҳга бензин ва дизель ёнилғиси киради.
Бунга жавобан Россия президенти Владимир Путин нарх чегарасини жорий қилган «дўст бўлмаган» давлатларга нефть етказиб беришни тақиқловчи фармонни имзолади. Россия нефть ва нефть маҳсулотларини шартномаларда «тўғридан тўғри ёки билвосита чекланган нархни белгилаш механизмидан фойдаланиш назарда тутилган бўлса», чет эл фуқаролари ва компанияларига етказиб бериш тақиқланади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Трамп 12 давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлади
Жаҳон | 09:11 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025