Ўзбекистон | 16:31 / 06.02.2023
6514
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Эрдўғанга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчилар гуруҳи жўнатади.

6 феврал куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари бугун Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Биродар Туркия халқига, вафот этганлар ва жабрланганларнинг оилалари ва яқинларига далда сўзлари билдирилди.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 7 феврал куни Ўзбекистондан Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчилар гуруҳи жўнатилиши режалаштирилган.

Икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

  • 6 феврал куни Туркия жануби-шарқида 7,8 балли кучли зилзила рўй берди ва мамлакат жануби ҳамда Сурия шимолида минглаб бинолар қулаб, минглаб кишилар ҳалок бўлди.

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид