Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги ўзбекистонлик спортчилар ҳолати бўйича маълумот берилди
Кучли зилзила оқибатида ўзбекистонлик спортчилар жабрланмади. Уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Туркиянинг жануби-шарқий ҳудудларида кучли зилзила содир бўлганидан кейин Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу мамлакатда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган ва халқаро мусобақаларда иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар ҳақида маълумот берди.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоаси Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этаётган эди. Бироқ, мазкур ҳудуд зилзила эпицентри марказига айланиб қолди. Спортчиларни Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ёрдами билан Анқара шаҳрига жўнатиш чоралари кўрилмоқда. Шундан сўнг улар Тошкентга қайтиб келади.
«Спортчи ва мураббийларнинг барчаси соғ-саломат», дейилади хабарда.
Шунингдек, велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Алания, байдарка ва каноэда эшкак эшувчилар эса Белек шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. Зилзила ушбу ҳудудларга катта таъсир кўрсатмаган ва машғулотлар режа асосида давом этяпти.
Қолаверса, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам Туркия йиғинида бўлиб турган бир нечта футбол клублари ва турли ёшдаги миллий жамоалар аъзоларининг саломатлиги яхшилиги ҳақида маълумот берган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026