WSJ: Россия Эрон дронларини йиғиш учун завод очишни режалаштирмоқда
Москва ва Теҳрон Россияда Эроннинг минглаб илғор Shahed-136 дронларини ишлаб чиқариш ниятида.
Россия ва Эрон расмийлари Татаристоннинг Елабуга шаҳрида Эроннинг Shahed-136 камикадзе дронларини ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal 5 февраль, якшанба куни манбаларга таяниб.
WSJ суҳбатдошларига кўра, январь ойи бошида Эроннинг генераллар ва қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компаниялар топ-менежерларидан иборат юқори мартабали делегацияси Россияга келган. Улар завод қурилиши режалаштирилган майдонга ташриф буюришди ва лойиҳани ишга тушириш учун зарур бўлган тафсилотларни муҳокама қилишди.
Оқ уй Кремлнинг бундай ниятлари ҳақида ўтган йилнинг декабрь ойида хабар берган эди, дея қайд этади WSJ. Ҳозир, АҚШ маъмуриятининг манбаларига кўра, музокаралар аниқ режаларга айланган. Шу билан бирга, газета ёзганидек, завод қурилиши ҳали бошланмаган ва шунинг учун у ҳали фронтдаги вазиятга таъсир қилмайди.
Теҳрон ва Москва Эроннинг Shahed-136 дронининг такомиллаштирилган, тезроқ версиясини ишлаб чиқмоқчи. Режага кўра, завод «яқин йилларда» 6 мингга яқин дрон ишлаб чиқариши мумкин бўлади, деб ёзади WSJ.
Бўлажак завод Эрон ва Россия ўртасидаги миллиард долларлик келишувнинг бир қисмидир, дейди АҚШ расмийлари. Унинг бир қисми сифатида Москва Теҳронни Украинадаги жанг майдонида қўлга киритган қурол-яроғ билан таъминламоқда, уларни реконструкция қилишга уринмоқда, деди WSJ манбаси.
Россия ҳарбийлари Украина энергетика объектларига зарба бериш учун Эроннинг Shahed-131/136 камикадзе учувчисиз учоқларини ишлатяпти. Кремль Эрон дронларидан фойдаланишини рад этиб, ўзининг "Герань-1" ва "Герань-2" учувчисиз учоқларидан фойдаланишини таъкидламоқда. WSJ таъкидлаганидек, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Shahed-136 таҳдидини йўққа чиқаришга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024