Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ғарб техникаси келгунига қадар ҳужумга ўтишга шошиляпти - ISW
Урушни ўрганиш бўйича Америка институти (ISW) Россия Федерациясининг Украинага қарши урушидаги вазиятни мунтазам кузатиш жараёнида Украина расмийларининг Россия февраль ойи ўрталарида Украина шарқида кенг кўламли ҳал қилувчи ҳаракатни бошлашга тайёргарлигини аниқлаганига ишора қилди.
Хусусан, Украина мудофаа вазири Олексий Резников 5 февраль куни россияликлар кенг кўламли уруш бошланганининг бир йиллиги муносабати билан рамзий маънода ой охирида янги ҳал қилувчи ҳужумни бошлашини тахмин қилди, дейди таҳлилчилар.
Шунингдек, улар Украина армиясининг исми ошкор этилмаган маслаҳатчиси Financial Times нашрига Россия яқин 10 кун ичида, яъни 15 февралгача ҳужум уюштириш ниятида эканлигини айтганини эслатишди.
Шу билан бирга, айрим россияликлар ҳали ҳам Россия Федерациясининг февраль ойининг охирида муваффақиятли ҳужумни бошлаш қобилиятига шубҳа билдирмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ҳар иккала кузатув Россия ҳарбий раҳбарияти ғарб ҳарбий ёрдами ва 2022 йил баҳорида Россия техникасининг олға силжишига тўсқинлик қилган Украинадаги баҳорги об-ҳаво келгунига қадар ҳал қилувчи ҳужумга ўтишга шошилаётганини билдиради.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026